
Месси ПСЖда қачонгача қолиши маълум
Ҳужумчи Лионель Месси ПСЖдан яқин вақтлар ичида кетишни режашаштирмаяпти. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар бермоқда.
Аргентиналик футболчи камида 2022 йили ноябрь ва декабрь ойларида бўлиб ўтадиган Қатардаги Жаҳон чемпионатига қадар Париж клуби сафида қолишни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, Лео "Пари Сен-Жермен" билан Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритмоқчи ва бу унга мазкур жамоа сафида ўйнаш учун мотивация бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Месси ушбу мавсум барча турнирлар доирасида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 6 та ассист муаллифига айланди.
Фикрлар