Месси кетма-кет иккинчи ўйинда хет-трик қайд этди

  • 20 Oct 10:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Кеча тунда МЛСнинг навбатдаги тури доирасидаги "Интер Майами" ва "Нью-Инглэнд Революшн" жамоалари ўртасида ўйин бўлиб ўтди. Учрашувида флоридаликлар 6:2 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

Tecno

"Интер Майами"нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси шу куни хет-трик қайд этди. Эътиборлиси, 37 ёшли футболчи кетма-кет иккинчи учрашувда учта гол урди. У бундан аввал ЖЧ-2026 саралаши доирасида Боливияга қарши ўйинда ҳам хет-трик муаллифига айланган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Интер Майами” муддатидан аввал МЛСнинг Шарқий конференциясида мавсум ғолибига айланганди. Жорий мавсум Месси 19 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 20 та гол ва 10 та голли узатма ёздириб қўйди.

Comments

You must be logged in to commet!