Месси жамоасини ўзгартиришга рози бўлди

  • 24 сентябрь, 2022, 20:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Forbes нашри ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг келажакдаги режаларини ошкор қилувчи хабарни омма эътиборига ҳавола этди. Маълум бўлишича, аргентиналик юлдуз мавсум якунлангач, жамоасини ўзгартиришга қарор қилган.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, Месси фаолиятининг катта қисмини ўтказган “Барселона”га қайтишни истаяпти.

Аввалроқ, Каталония клуби мутасаддилари ўз тарихидаги энг зўр ўйинчини ортга қайтариш имконияти борлигини маълум қилганди.

ПСЖ Мессига янги шартнома таклиф қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Лекин парижликлар бу юлдузнинг пойтахтда қолишига амин эмас. ПСЖ учун асосий фигура Килиан Мбаппе ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!