
Месси бунга чидолмайди. Уни яна хафа қилишди
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси Франция матбуотининг аёвсиз танқидларидан норози бўлмоқда, деб хабар тарқатди Le Parisien нашри.
Манбанинг маълум қилишича, аргентиналик юлдуз журналистлар босимига дош беролмаяпти. У бир неча бор жамоа ичида буни очиқ айтган ва клуб раҳбарияти билан шу масалада суҳбатлашгани айтилмоқда.
Лионель Месси “Барселона”да етакчиси бўлган даврда клубнинг катта муваффақиятлари унинг номига боғланар эди. Бироқ Париж клубининг лидери бошқа ўйинчи, яъни Килиан Мбаппе.
Лео ўтган йилнинг август ойида “Пари Сен-Жермен” сафига эркин агент сифатида қўшилди. Жорий мавсум миллий чемпионатда 15 та учрашувда иккита гол уриб, жамоадошларига 11 та голли пас оширди.
34 ёшли ҳужумчининг ПСЖ билан ҳамкорлиги 2023 йилнинг ёзигача расмийлаштирилган.
Фикрлар