Мераб Двалишвили Александр Волкановски билан жанг қилишни нега истамаяпти?

  • 4 ноябрь, 21:34
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Грузиялик UFC чемпиони Мераб Двалишвили ярим енгил вазн чемпиони Александр Волкановскига қарши жанг ғоясига муносабат билдирди.

Tecno

“Ҳозир ўзимни ўта енгил вазн тоифасида жуда қулай ҳис қиляпман. Аввало, Александр Волкановскига чуқур ҳурматим бор — у ажойиб жангчи ва ота. Шу сабабдан унга ҳеч қачон чақириқ ташламаган бўлардим. Иккинчидан, ҳозир мен учун жиддий рақиб — Пётр Ян бор. Ишончим комил, бу баҳсдан сўнг UFC менга муносиб рақиблар топади. Мен ҳозирча ўз вазн тоифамга эътибор жамламоқчиман. Фақат UFC сўраса ёки менинг дивизионимда кучли рақиб қолмаса, кейин ярим енгил вазнга ўтишим мумкин. Аммо унга қадар Волкановски билан жанг қилмоқчи эмасман”, — дея грузияликнинг сўзларини келтирди "Red Corner MMA" портали. 

Эслатиб ўтамиз, Двалишвили 7 декабрь куни "UFC 323" турнирида Пеҳётр Янга қарши октагонга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!