Мексика қаҳрамони А Серияга йўл олади

  • 21 Dec 13:16
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мексика терма жамоаси дарвозабони Гильермо Очоа "Салернитана"га ўтишга яқин турибди.

Tecno

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, 37 ёшли дарвозабон яқин соатларда тиббий кўрикдан ўтади ва А Серия клуби билан шартнома имзолайди. Шартномада уни бир йилга узайтириш банди мавжуд бўлади ва 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланади.

Маълумот учун, Очоа "Салернитана" сафига текинга бориб қўшилади, чунки унинг маҳаллий "Америка" клуби билан келишуви 2022 йилнинг 31 декабригача амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Мексика ЖЧда Аргентина, Польша ҳамда Саудия Арабистони мавжуд бўлган "C" гуруҳидан жой олган бўлиб, якунда плей-офф масаласини ижобий ҳал эта олмади. Бироқ Очоа Польшага қарши баҳсда Левандовски тепган пенальтини қайтарди.

Comments

You must be logged in to commet!