Mehmonda g‘alaba qozongan "Tottenxem" "Liverpul"ga etib oldi
Angliya Premer-ligasi 19-turidan o‘rin olgan "Sheffild" - "Tottenxem" uchrashuvi o‘z yakuniga etdi. Unda mehmonlar 3:1 hisobida g‘alaba qozondi.
Dastlab, "shporlar" tezkor gol urib, hisobni ochdi. Serj Ore burchakdan etkazilgan to‘pni darvozaga yo‘lladi. Birinchi taym yakuniga qadar Xarri Keyn o‘z goli bilan hisobni ishonchli ko‘rinishga keltirib qo‘ydi. 59-daqiqada mezbonlar hujumchisi MakGoldrik hisobni qisqartirgan bo‘lsa-da, ko‘p o‘tmay Ndombele tablodagi 2 gol farqini tikladi.
Ushbu g‘alaba "Tottenxem"ni 4-o‘ringa olib chiqdi. Endilikda ular hisobida 33 ochko mavjud. Navbatdagi mag‘lubiyatini qabul qilib olgan "Sheffild" so‘nggi pog‘onada qoldi.
- 90+4'

Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+3'

Регилон ўрнига Санчес майдонга тушди.
- 90+1'
Кейннинг чап оёқда йўллаган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб келди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'

Стивен Бергвейн захирага олинди. Унинг ўрнига ўйинни Лукас Моура давом эттиради.
- 86'

Жон Еган огоҳлантирилди.
- 84'
Шарпнинг зарбаси кутилганидек чиқмади.
- 81'

Билли Шарп воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 78'

"Тоттенхэм" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.
- 75'

Крис Бэшам ўрнига Билли Шарп ўйинга қўшилди.
- 73'
"Тоттенхэм" майдон марказида тўп назоратини амалга оширмоқда.
- 70'
"Шпорлар" ўйин тизгинини қўлга олган ҳолда, учрашувни давом эттирмоқда.
- 67'

Норвуд ўз ўрнини Браянга бўшатиб берди.
- 64'
"Шеффилд"нинг жавоб ҳужумини Ампаду муваффақиятсиз якунлади.
- 62'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Тоттенхэм" дарҳол ҳисобдаги фарқни оширди!
Бергвейннинг узатмасини Ндомбеле ажйоиб зарбаси билан дарвозага жойлаб қўйди.
- 59'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Шеффилд" ҳисобни қисқартирди!
Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни МакГолдрик дарвозага киритди.
- 57'
Ландстёмнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 56'
Крис Уайлдер шогирдлари ҳужумда фаол ҳаракат қилмоқда. Бироқ даража ўз сўзини айтяпти.
- 53'
Жарима майдони ичида Сон йиқилиб тушди. Ҳакам ҳозирча, жим.
- 51'
Сон томонидан жарима майдонига етказиб берилган тўпга Кейн ноаниқ зарба йўллади.
- 50'

Рақиб қарши ҳужумини қоида бузиш эвазига тўхтатган Ландстрём огоҳлантирилди.
- 48'
Бўлимни фаол бошлаган мезбонлар яна олдинга ўтди. Бироқ бу сафар ҳам ҳимоячилар зарба йўлига блок қўйишни уддалади
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+2'

Танаффус!
- 45+2'

"Шеффилд" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
- 45'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Бўлим сўнгини майдон эгалари фаолроқ ўтказмоқда.
- 40'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Тоттенхэм" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!
Кейннинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.
- 38'
Ампаду майдон марказида рақибини қоида бузиш эвазига тўхтатди.
- 35'
МакГолдрик қулай позициядан зарба беришга кечикди. Ҳимоячилар йўналишни ёпиб улгурганди.
- 33'

"Шеффилд" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 31'
Ўйин темпи пасайди. Жамоалар жарима майдони ичига киришга қийналмоқда.
- 28'
МакГолдрик бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ ортдан етиб келган ҳимоячи уни тўхтатди.
- 26'
Ўйин майдон марказида кечмоқда. Ҳар икки жамоа ўз фурсатини кутяпти.
- 23'

Кейнга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Норвуд огоҳлантирилди.
- 21'
Стивен Бергвейн ҳужумда тўп йўқотди.
- 19'
Тўп назорати Моуриньо шогирдлари томонда.
- 17'

МакГолдрикка тиббий ёрдам керакка ўхшайди. Ўйин тўхтатилди.
- 14'

Бурчакдан оширилган тўпни майдон эгалари узоқлаштирди.
- 11'
Бурчакдан оширилган тўпни Флек дарвозага йўллади. Ҳимоячилар уни жарима майдони ташқарисига чиқариб юборди.
- 10'
Бюркенинг зарбаси ҳимоячидан ўтмади.
- 7'
Бирга-бир вазиятга чиққан Сон мўлжалда бироз адашди. "Шпорлар" ўйинни жуда фаол бошлади.
- 5'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Тоттенхэм" тезкор гол урди!
Соннинг жарима майдонига узатган тўпини Орье дарвозага жойлади.
- 4'

Бергвейннинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 3'
Меҳмонлар ўйинни фаол бошлади. "Шеффилд" прессинг қилмоқда.
- 1'

Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.



Fikrlar