МДҲ ўйинлари. Дзюдочиларимиз 12 та медални қўлга киритди
Озарбайжоннинг бир нечта шаҳрида МДҲ ўйинлари комплекс мусобақаси давом этмоқда.
Гўйгул шаҳрида мусобақа дастуридан ўрин олган дзюдо баҳслари бошланди. Биринчи кун яккаликда ғолиб ва совридорлар аниқланди. Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 2 та кумуш, 8 та бронза, жами 12 та медалга сазовор бўлди. Бу билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олдик. Бугун аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади.
Олтин медаллар:
+70 кг: Зарина Бобоназарова
+90 кг: Алибек Дурдиев
Кумуш медаллар:
-48 кг: Саодат Қорабоева
-90 кг: Мусурмонқул Ахроров
Бронза медаллар:
-40 кг: Моҳинур Оллаберганова
-44 кг: Алина Колючева
-52 кг: Нигина Умрзоқова
-57 кг: Мафтуна Аҳмедова
-60 кг: Дилшод Каримов
-63 кг: Зуҳражон Умарова
-66 кг: Санжарбек Ашуров
-73 кг: Саъдулло Равшанов
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.



Фикрлар