Мбаппенинг ҳолати ҳақида хабар берилди. У жароҳат олганми?

  • 7 декабрь, 2022, 18:45
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Килиан Мбаппе душанба куни жамоа билан машғулотларда қатнашмади. 

Журналист Франсеск Агилернинг маълум қилишича, франциялик ҳужумчи якка тартибда шуғулланган: "Килиан спорт залда машғулот ўтади. Шунинг учун, у умумий гуруҳда йўқ эди. Ташвишланишга ҳожат йўқ", - деди Агилар ўз Твиттер саҳифасида. 

Маълумот учун, Франция терма жамоасини 10 декабрь куни Жаҳон Чемпионати чорак финали доирасида Англияга қарши ўйин кутиб турибди. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!