Мбаппени 80 минг киши кутиб олади

  • 08 Jul 08:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” жамоа сафига қўшилиши кутилаётган Килиан Мбаппенинг тақдимот маросимига жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Tecno

Relevo нашрининг ёзишича, 16 июлда ўтказилиши режалаштирилаётган маросимга 80 минг нафардан зиёд мухлис келади.

“Қироллик клуби” замонавий технологиялар ёрдамида Килиан Мбаппе учун унутилмас тақдимот ва шоу дастурини уюштириб беради.

“Реал” Мбаппени қўлга киритганини 3 июнь куни расман эълон қилганди. Испан матбуотининг ёзишича, 25 ёшли ҳужумчининг йиллик маоши 30 миллион еврони ташкил қилади. Бундан ташқари, ҳужумчига урган голлари учун махсус бонус тўланади.

Comments

You must be logged in to commet!