
Мбаппедан ақлбовар қилмас натижа!
Франция чемпионати 30-турида ПСЖ ўз майдонида "Лоряьн"ни қабул қилди ва йирик 5:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Парижликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Лорьен"га қарши ўйинда гол+пасс тизимида 5 очко қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Франциялик ҳужумчи Лига 1 турнири доирасида 27 ўйин ўтказиб, 17 та гол урган ҳамда 13 та голли узатма муаллифига айланган.
Эслатиб ўтамиў, 23 ёшли вингернинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етади. У ёзда "Реал" Мадрид сафига ўтиши кутилмоқда.
Фикрлар