Мбаппе ва Неймар ўртасидаги жанжалнинг 2-раунди бошланди

  • 13 сентябрь, 2022, 11:00
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Goal.com” нашрининг хабарига кўра, ПСЖ ҳужумчилари Неймар ва Килиан Мбаппе ўртасидаги можаро ҳалигача барҳам топгани йўқ. Бразилиялик ҳужумчи франциялик ҳамкасбининг майдонидаги худбин ҳаракатларидан ҳамон норози бўлаётган бўлса, Мбаппега кийиниш хонасида рақибининг обрў-эътибори кўтарилиб кетаётгани ёқмаяпти.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймар ва Килиан ўртасида 11 метрлик зарбаларни бажариш борасида жиддий можаро юзага келганди. Бразилиялик футболчи Мбаппе жамоанинг асосий пенальти тепувчиси этиб тайинлангани норози бўлган. Можарога бош мураббий Кристоф Галтье аралашишига тўғри келди ва вақтинчалик келишмовчиликларни бартараф этди.

Неймар бу мавсумда Лига 1нинг 7 та ўйинида 7 та гол урди ва 6та голли узатмани амалга оширди. Мбаппе эса 6 та ўйинда 7 та голга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!