Мбаппе ва бир неча юлдузлар Анчелоттидан қутилмоқчи. Ҳаракат бошланди!

  • 09 Nov 11:11
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” Испания чемпионатида “Барселона”га 0:4, Европа Чемпионлар лигасига “Милан”га 1:3 ҳисобида ютқазгани жамоада катта ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин.

Tecno

Ўз майдонидаги бу мағлубиятлардан кейин Карло Анчелотти футболчиларни назоратга олишни уддалай олмаяпти.

El Gol Digital нашрининг маълум қилишича, бир неча машҳур ўйинчилар Карло Анчелоттининг бош мураббийликдан олинишини сўрамоқда. Килиан Мбаппе, Федерико Вальверде, Ферлан Менди, Орельен Тчуамени ва Эдуарду Камавинга италиялик мутахассиснинг истеъфоси тарафдори.

Винисиус Жуниор Анчелотти “Реал”даги ишини давом эттиришини, агар кетадиган бўлса, Бразилия терма жамоасини бошқаришини истаяпти.

Сўнгги кунларда “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес “Байер”ни бошқараётган Хаби Алонсони “Реал”ни қабул қилиб олишга кўндиргани ҳақида кўп маълумот чиқяпти. Демак, “Реал”да ўзгариш бўлиб қолиши мумкин.

Comments

You must be logged in to commet!