Мбаппе ПСЖнинг асосий юлдузини Париждан ҳайдаши мумкин эди

  • 22 октябрь, 2022, 16:09
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Неймар ўтган ёзда "Челси"га ижара асосида ўтмоқчи эди, деб хабар берди "Sky Sports".

Tecno

Манбага кўра, 30 ёшли бразилиялик парижликлар ҳужум чизиғидаги шериги Килиан Мбаппе билан можаро туфайли француз клубини тарк этмоқчи бўлган. Бироқ футболчининг Лондон клубига трансфери амалга ошмай қолди, чунки улар трансфер учун ПСЖнинг молиявий талабларини бажара олмади. АПЛда фақатгина битта жамоа - "Ньюкасл" тўлай олишини билдирди. Аммо футболчи ушбу клубга ўтишни истамади.

Неймарнинг парижликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. "Transfermarkt" портали Бразилия терма жамоаси футболчисини 75 миллион еврога баҳолади.

Ҳужумчи жорий мавсумда ПСЖ сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та гол ва 9 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!