Мбаппе Польшага қарши бахсда майдонга тушиши мумкин

  • 24 Jun 20:05
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Германияда бўлиб ўтаётган Европа чемпионатининг 3-турида Полша билан ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда "RMC Sport" нашри.

Tecno

Манба берган хабарга кўра, терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешам 2-турда Нидерландия билан ўйинда асосий таркибни ўзгартирди. Аммо, бу сафар таваккал қилган ҳолда, Мбаппени асосий таркибда майдонга туширмоқчи.

Килиан 1-турдан ўрин олган Австрия билан ўйинда французларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувида бурнини синдириб олганди. Шундан сўнг ҳужумчи учун ўйинларда иштирок этиши мумкин бўлган махсус ҳимоя ниқоби тайёрланди. Бироқ, Нидерландия билан учрашувда Мбаппе захирада қолди.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни французлар Польша билан "Евро-2024" гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинини ўтказади.

Comments

You must be logged in to commet!