Мбаппе Мессининг рекордини янгилади

  • 7 сентябрь, 2022, 09:55
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги “Ювентус”га (2:1) қарши ўйинда дубль қайд этган ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе навбатдаги рекордни ўрнатди.

Tecno

Ҳозиргача Мбаппе асосий еврокубок турнирида 35 та гол урган. УЕФА матбуот хизмати маълумотларига кўра, у 23 ёш-у 260 кунлигида бу натижага эришган энг ёш футболчига айланди.

Мазкур рекорд Мбаппенинг ҳозирги жамоадоши Лионель Месси томонидан аввалроқ ўрнатилган эди. Лео 23 ёш-у 307 кунлигида Чемпионлар лигасида ўзининг 35-голини урган эди.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе кечаги ПСЖ – “Ювентус” учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!