Мбаппе кеча нега захирада қолдирилди?

  • 2 октябрь, 2022, 16:00
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ бош мураббийи Кристоф Галтье ҳужумчи Килиан Мбаппе нима учун "Ницца"га (2:1) қарши ўйинда захирада қолганига изоҳ берди.

Tecno

“Мбаппе Миллатлар лигасида Данияга қарши ўйинда белидан жароҳат олган эди. Унинг асорати бутунлай йўқолмаган. Гарчи Килианнинг ўзи илк дақиқаларданоқ майдонга тушишга тайёр бўлган бўлса-да, биз уни хавф остига қўймасликка қарор қилдик", - дейди Галтье.

Килиан ўйинга 59-дақиқада қўшилди. Шундай бўлса-да, футболчи 84-дақиқада ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

Маълумот ўрнида, Мбаппе жорий мавсумда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол уришни уддалаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!