
Мбаппе: "Ҳаммаси жонимга тегди"
Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе ПСЖдаги вазиятдан тўйгани айтилмоқда.
"AS" нашри берган хабарга Килианнинг терма жамоадаги шериги Поль Погба Париж клубидаги вазият ҳақида ундан сўраган. У камералардан қочиб, кийиниш хонасида сўнгги воқеалардан тўйгани борасида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг парижликлар билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етади.
Жорий мавсумда 23 ёшли футболчи Лига 1 турнири доирасида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 26 та гол ҳамда 17 та ассистни ўз номига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Фикрлар