
Мбаппе фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин
Премьер-лиганинг учта гиганти Мбаппени ўз сафида кўрмоқчи. Жаҳон чемпионатида энг яхши тўпурар сифатида якунлаган Килианга "янги чақирув" келиб тушмоқда.
"Sport" нашрининг хабарига кўра, АПЛнинг "Ливерпуль" ва "Челси" клуби вазиятни диққат билан кузатмоқда. Бундан ташқари, МЮ ҳам ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи ва даъвогарлар қаторига қўшилган.
Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсум 24 ёшли форвард парижликлар сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва 5 та ассистни амалга оширган.
Фикрлар