Мбаппе бизга керакмас!

  • 16 июнь, 2023, 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” раҳбарияти ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе трансфери учун курашга киришмаслигини маълум қилди.

Tecno

Айни пайтда ПСЖ ва Килиан Мбаппе ўртасидаги вазият бироз қалтис. 24 ёшли футболчи клуб билан шартномани 2025 йилнинг ёзигача узайтирмаслигини билдирганидан кейин парижликлар уни шу ёз ичи сотиб юборишга уринмоқда.

Sky Germany нашрининг маълум қилишича, мюнхенликлар бош мураббийи Томас Тухель собиқ шогирдини Бундеслигага олиб келишни истамаяпти.

Килиан Мбаппенинг ўзи фақат “Реал”га ўтиш истагида эканини айтмоқда. Мадридликлар ҳам бу трансфер учун харажатдан қочмаслиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!