
Майкл Оуэн Исак ва Гехи вазияти ҳақида жиддий гапирди
Англия футболи афсонаси Майкл Оуэн Александер Исак ва Марк Гехи масаласига муносабат билдирди.
Швеция терма жамоаси ҳужумчиси "Ньюкасл"дан "Ливерпуль"га ўтди, аммо Англия термаси ҳимоячиси Марк Гехи "Кристал Пэлас" томонидан қўйиб юборилмади.
"Ўзингни ёмон тутсанг - ўзинг истаган трансферингни қўлга киритасан. Жентлменлик қилсанг, бутун умрингни қўлдан бой берасан.
Агар натижа шундай бўлса, футболчилар келажакда қандай йўл тутишини тахмин қилишнинг ҳожати йўқ." — деб ёзди собиқ "Ньюкасл" ва "Ливерпуль" форварди.
Фикрлар