Мавсум якунини ёндирган футболчи борасида "Реал" бир қарорга келди

CHERY AUTO

Лукас Васкес ва "Реал" янги бир йиллик шартнома имзолайди. 

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, томонлар фақат якуний йиғилиш ўтказиши керак. Унда битим тафсилотлари келишиб олинади ва шартнома имзоланади. 

32 ёшли ҳимоячининг янги шартномаси 2025 йилнинг июнигача амал қилади. 

Васкес "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда футболчи Ла Лигада 29 та беллашувда майдонга тушиб, 3 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилган. 

 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!