
Мавлуд Тифиевнинг ММА даги 2-жанг санаси маълум
7 декабрь куни Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида "IFC 20" турнири бўлиб ўтади.
Эътиборлиси, ушбу мусобақада профессионал муайтай бўйича юртимизнинг таниқли спортчиларидан бири Мавлуд Тифиев ММА даги 2-жангини ўтказади. Тифиевга франциялик Робби Гуньяр рақиблик қилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, юртдошимизга ўзбек муайтай оламининг ёрқин юлдузларидан бири Юсуф Ибрагимов ҳамроҳлик қилмоқда.
Фикрлар