Матюиди Бекхэмнинг жамоасида ўйнаши мумкин

  • 10 Aug 18:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

МЛСда иштирок этувчи "Интер Майами" клуби "Ювентус" хавбеки Блез Матюидини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Девид Бекхэмга тегишли ҳисобланган АҚШ жамоаси 33 ёшли франциялик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи. Матюиди ҳам "Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирлонинг режаларига кирмаслигини инобатга олсак, унинг трансфери катта муаммо келтириб чиқармайди.

Матюиди жорий мавсум “Ювентус” сафида 45 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!