Маскерано: "ПСЖ 10 йилдан кейин бу ишидан афсусланади"

  • 05 May 16:13
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO
"Барселона" ва Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Хавьер Маскерано собиқ жамоадоши Лионель Мессини ҳимоя қилди. ПСЖ аргентиналик футболчини Саудия Арабистонига рухсат этилмаган сафари учун икки ҳафтага машғулотлар ва ўйинлардан четлатган эди.
 
"10 йилдан кейин ПСЖ Мессига шундай муносабатда бўлганидан афсусланади. Сайёрамизнинг исталган жамоаси Лионель учун камида 5 дақиқа ўйнаши учун катта пул тўлайди", - дея Маскеранонинг сўзларини келтиради "Goal" нашри.
 
Месси катта эҳтимол билан мавсум охирида ПСЖни тарк этади, чунки футболчи парижликлар жамоаси билан шартномани узайтириш ниятида эмас. Унинг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунланади.

Comments

You must be logged in to commet!