Машхур сайт Ўзбекистоннинг тарихий натижага яқинлиги ҳақида ёзди

  • 04 Jun 16:19
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Машхур сайтлардан бири "Flashscore" ЖЧ саралаши доирасидаги навбатдаги баҳслар олдидан жамоаларнинг имкониятлари ҳақида ёзди. Хабар давомида Осиё саралашидаги "А" гуруҳидаги вазиятга ҳам тўхталиб ўтилди.

Tecno

"Эрон аллақачон саралашдан ўтган "А" гуруҳида Ўзбекистон илк бор Жаҳон чемпионатига чиқиш арафасида турибди.

Улар Абу-Дабида учинчи ўриндаги Бирлашган Араб Амирликларига қарши баҳсда мағлуб бўлмаса, Марказий Осиё мамлакати тарихий ютуққа эришади.

Осиё чемпиони Қатар учун энг яхши натижа - учинчи ёки тўртинчи ўринни эгаллаб, кейинги саралаш босқичига чиқиш.

Улар аввал Эронни қабул қилади, сўнгра Ўзбекистонга сафар қилади. Жамоага илк бор "Вест Хем Юнайтед", "Реал Мадрид" ва Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги раҳбарлик қилади." - дейилади "Flashscore" мақоласида.

Comments

You must be logged in to commet!