Машҳур юлдуз “Реал”нинг ҳафсаласини пир қилди

  • 30 сентябрь, 07:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Қироллик клуби” 2026 йилнинг ёзги трансферлар даври учун  “Арсенал” марказий ҳимоячиси Вильям Салибани асосий нишон сифатида белгилаган эди.

Tecno

Бир неча манбаларнинг маълум қилишича, мадридликлар катта трансферни амалга ошириш имкониятидан айриладиган бўлди. Франциялик футболчи “канонирлар” билан янги узоқ муддатли шартнома имзолади.

ESPN нашрининг ёзишича, “Реал” билдираётган жиддий қизиқишдан хабари бўлган Вильям Салибанинг бу қарори мадридликларнинг ҳафсаласини пир қилган.

Вильям Салибанинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача тузилган. Келаси ёз 80 миллион еврога баҳоланаётган 24 ёшли ҳимоячини арзонлаштирилган нархда олиш имкони бор эди. Энди “Реал” эътиборини бошқа вариантларга қаратишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!