
Машҳур клуб ҳужумчиси комада!
Англия Премьер-лигасининг 36-туридан ўрин олган “Ноттингем Форест” ва “Лестер Сити” ўртасидаги учрашувда мезбонлар ҳужумчиси Тайво Авонийи дарвоза устунига урилиши оқибатида оғир жароҳат олган эди.
“Ноттингем Форсет” матбуот хизмати бу борада клубнинг баёнонини эълон қилди. Унда клуб Тайвр Авонийининг аҳволи ҳақида расмий маълумот бериб, жароҳат оқибатларини бартараф қилиш учун ўйинчининг қорин соҳасида жиддий жарроҳлик амалиёти ўтказилгани айтилган.
Жароҳат ҳаёт учун хавфли экани алоҳида таъкидланди.
Операциядан кейин нигериялик 27 ёшли футболчи сунъий кома ҳолатига ўтказилган. Бу усул ўйинчининг тезроқ тикланишига хизмат қилиши айтилмоқда.
Тайво Авонийи Нигериянинг “Империал” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2015 йили “Ливерпуль” томонидан бир миллион еврога харид қилинган. Кейинги олти йил давомида ливерпулликлар асосий таркибига кира олмаган ҳужумчи Германия, Нидерландия, Бельгия чемпионатларида ижарада ўйнади.
2021 йили Тайвони “Ливерпуль”дан 8,5 миллион еврога трансфер қилган “Унион Берлин” клуби уни бир йил ўйнатиб, икки ярим баравар қимматига “Ноттингем Форест”га сотиб юборган эди.
Авонийи Нигерия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У халқаро миқёсда саккиз маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига бир жуфт тўп киритган.
Фикрлар