Мартинес: "Рэшфорд истаган пайтида ўйиннинг боришини ўзгартириб юбора олади"

  • 8 январь, 2023, 08:56
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Лисандро Мартинес жамоадоши Маркус Рэшфорд ҳақида фикр билдирди.

Аввалроқ, МЮнинг бошқа вакили Каземиро Маркусни мақтаб, дунёнинг энг яхши 5 футболчиси қаторига кириши мумкинлигини айтганди. Мартинес унинг гапларига қўшимча қилди: "Мен Каземиронинг фикрига тўлиқ қўшиламан. У бизнинг асосий футболчимиз. Рэшфорд истаган пайтида ўйиннинг боришини ўзгартириб юбора олади.

У "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилиш нимани англатишини яхши тушунади. Шунинг учун унинг муносабати ўзгача. Маркусда сайёрамизнинг энг кучлиларидан бирига айланиш учун барча имконият бор",-деди аргентиналик ҳимоячи.

Маълумот учун, 25 ёшли Рэшфорд Жаҳон чемпионатидан сўнг МЮ таркибида жуда сермаҳсул ўйин кўрсатмоқда. У охирги 7 учрашувда ўз ҳисобига 5 гол ва 2 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!