Марсело футболчилик фаолиятини якунлади

BEPUL PROPAN

"Реал Мадрид" жамоаси собиқ ҳимоячиси Марсело футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда футболчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

36 ёшли бразилиялик футболчи узоқ йиллик фаолияти давомида "Флуминенсе" (2005-2007, 2023-2024), "Реал Мадрид" (2007-2022) ва "Олимпиакос" (2022-2023) жамоаларида тўп тепган.

Ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери ҳимоячи эркин агент мақомида эди. Таъкидлаш жоизки, Марсело "Реал" таркибида Чемпионлар Лигаси кубогини беш маротаба қўлга киритди. Бундан ташқари, у олти марта Испания чемпионлигини, тўрт маротаба клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!