Маржона Сайдуллаева Осиё чемпионатида совриндор бўлди

BEPUL PROPAN

Ёш енгил атлетикачиларимиз Осиё чемпионатини икки медал билан бошлашди.

Саудия Арабистонининг Дамман шаҳрида енгил атлетика бўйича У18 ёш тоифасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Ҳар икки медални қизларимиз босқон улоқтириш ва 1500 метрга югуриш дастурларида қўлга киритишди.

Бронза медаль:

Шаҳрибону Зарипова (босқон улоқтириш)
Маржона Сайдуллаева (1500 метр)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!