Марио Кортегана: "Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги савол остида қолмоқда"

CHERY AUTO

Инсайдер Марио Кортегана бразилиялик вингер Винисиус Жуниорнинг мадридликлар сафидаги келажаги ҳақида фикр билдирди.

Tecno

Винисиуснинг юқори маош талаблари ва паст самарадорлиги фонида клуб раҳбарияти уни сотиш ғоясини кўриб чиқяптими?

"Ўтган ёзда Саудия Арабистонидан Винисиус трансферига қизиқиш бўлганида, "Реал" раҳбарияти ҳатто музокараларга киришишни ҳам хоҳламаган эди. Аммо бугунги ҳолат умуман бошқача.

Масалага яқин манбанинг айтишича, агар саудияликлар яна таклиф билан чиқса, клуб раҳбарияти футболчини сотиш имкониятини кўриб чиқиши ажабланарли ҳол эмас. Чунки улар таклифни ҳам клуб, ҳам футболчи учун жозибадор қилишга интилишади.

Шу билан бирга, ҳозирча бу ҳақда аниқ қарор йўқ. "Реал" футболчидан кўрсаткичларини яхшилашни истамоқда. Улар Винисиус талаб қилаётган даражада маош беришни хоҳламаса-да, шартномани узайтириш борасида музокаралар давом этиши мумкин.

Айни пайтда мадридликлар ҳали қарор қабул қилиш босқичига етмаган: уни ҳозир сотишми, 2026 йил ёзида арзонроқ баҳога қўйишми ёки 2027 йилда шартнома тугаганда мутлақо текинга кетишига йўл қўйишми, деган саволлар очиқ қолмоқда", — деди "The Athletic" журнали журналисти Кортегана.

Аввалроқ футболчи ва клуб ўртасидаги шартнома борасида музокаралар тўхтаб қолгани хабар қилинганди. "Реал" унга йиллик 20 миллион евро маош таклиф қилган, аммо футболчи бу суммага яна 10 миллион евро бонус қўшилишини талаб қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!