Мареска "Ливерпуль"га қарши учрашувдаги қизил карточкаси сабаб дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди

CHERY AUTO

"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска Англия Премьер-лигасининг 7-туридаги "Ливерпуль"га қарши баҳсда (2:1) майдондан четлатилгани учун жазоланди.

Tecno

Учрашувнинг 95-дақиқасида лондонликлар ҳужумчиси Эстевао ғалаба голини урганидан сўнг Мареска ўйинчилар ва мухлислар билан бирга ғалабани жадал байрам қилгани учун бош ҳакам Энтони Тейлор унга қизил карточка кўрсатган.

Англия Футбол Ассоциацияси расман хабар берди:

"Энцо Марескага бир ўйинга дисквалификация ва 8 минг фунт миқдорида жарима тайинланди. У "Челси" ҳамда "Ливерпуль" ўртасидаги 4 октябрдаги учрашувда ўзининг хулқи, ҳақоратомуз ёки қўпол сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган. Мураббий айбини тан олди ва стандарт жазога розилик билдирди”.

Мазкур воқеадан кейин "аристократлар" Энцо Марескасиз навбатдаги баҳсини 18 ноябрь куни меҳмон сифатида "Ноттингем Форест"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!