
Мане "Бавария"га ўтгани ҳақида гапирди
"Ливерпуль" собиқ футболчиси Садио Мане "Бавария"га кўчиб ўтаётгани ҳақида гапириб ўтди. Айтишича, у немис клубидан илк таклиф бўлганда дарҳол розилик билдирган.
"Агентим биринчи марта "Бавария"дан қизиқиш борлигини айтганида, ҳаяжонланиб қолдим. Мен учун бу жуда мос жамоа эди. Шунингдек, "Ливерпуль"дан кетадиган вақтим келганини ҳис қилиб турардим.
Мюнхенликлар ҳар доим барча совринлар учун курашадиган дунёнинг энг йирик клубларидан бири. Шундай қилиб, бу клубга ўтиш яхши ва тўғри фикр эди.
Жаҳондаги ҳар бир бола, ҳар бир фуболчи чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни орзу қилади. Бироқ ғолиблик ҳақида гапиришга ҳали эрта. Шунга қарамай, ҳозир мен жуда рақобатбардош жамоадаман ва биз ўзимиз қатнашадиган барча мусобақаларда фаворит саналамиз", - деди сенегаллик универсал ҳужумчи.
Фикрлар