Манчестерликлар “Барса”га ўтмоқчи бўлган юлдузини “Реал”га жойламоқчи

CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” клубида тарбияланган ҳужумчи Маркус Рэшфорд фаолиятини давом эттириш учун ўзига янги жамоа танлашига тўғри келмоқда.

Tecno

Бош мураббий Рубен Аморимга бу футболчи керак эмас. Шу боис, Рэшфорд мавсумни ижара асосида “Астон Вилла”да якунлади.

Рэшфорднинг ўзи анчадан бери “Барселона”га ўтишни истаяпти. Бунинг учун англиялик тўпурар маошининг сезиларли пасайишига ҳам қарши эмас. Бироқ “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти уни каталонияликларнинг ашаддий рақиби “Реал”га ўтказишга ҳаракат қиляпти.

Бу ҳақда Defensa Central нашри ёзди. Манбага кўра, “Реал”нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо Хоселу услубида ўйнайдиган ҳужумчи қидиряпти. Манчестерликлар 27 ёшли ўйинчисини бу ролни бажара олишини таъкидлаб, “Реал”га уни олишни таклиф қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!