
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин
"Фенербахче" клуби ярим ҳимоячиси Фред Сантос фаолиятини яна Англияда давом эттириши мумкин. "Sozcu" нашрининг хабарига кўра, Англиянинг "Эвертон" клуби 32 ёшли бразилиялик хавбекни кузатиб бормоқда.
Маълумотларга кўра, клуб мутасаддилари футболчини қайтариш ҳақида жиддий ўйламоқда. Агарда вазият тўғри келса, жамоа таклиф билан чиқишга тайёр.
Аввал "Манчестер Юнайтед"да тўп сурган Фред жорий ёзда Англия Премьер-лигасига қайтиши эҳтимоли бор. У 2024/25 йилги мавсумда барча турнирларда жами 45 учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 8 та ассист муаллифига айланди.
Унинг "Фенербахче" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнигача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил этади.
Фикрлар