"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси АПЛ клубини бошқариши мумкин

  • 8 март, 2023, 10:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Майкл Кэррикнинг номзоди "Вест Хэм" бош мураббийи лавозимига кўриб чиқилмоқда.

Tecno

Айтиш керакки, 41 ёшли мутахассис ҳозирда Чемпионшипда “Мидлсбро” клубини бошқармоқда. Times Sport нашри хабарига кўра, "Вест Хэм" яқинда Дэвид Мойес билан хайрлашиши мумкин ва унинг ўрнига айнан Кэррик номзодига қизиқиш билдирмоқда. "Болғачилар" жорий мавсумда ишончсиз натижалар кўрсатишмоқда ва шу боис шотландиялик мутахассиснинг ўрнига янада салоҳиятли мураббий жалб этиш бўйича номзодлар ўрганилмоқда.

Майкл Кэррикнинг "Мидлсбро" билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Мураббий ҳозирги лавозимида 2022 йилнинг октябридан буён ишла келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!