“Манчестер Юнайтед”да Эрик тен Хаг истакларига “даҳшатли” сумма сарфлангани ошкор бўлди

  • 28 Oct 18:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоада икки йилдан ортиқроқ ишлаган Эрик тен Хаг истеъфога чиқарилганидан кейин унинг клубдаги фаолиятига доир турли маълумотлар тарқалмоқда.

Tecno

Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, клуб нидерландиялик мутахассис жанговар таркиб шакллантириши учун унинг деярли барча талабларини бажарган.

 Манчестерликлар жамоани Эрик тен Хаг бошқарган даврда янги ўйинчилар учун 650 миллион евро сарфлагани маълум бўлди.

Бу мутахассис талаби билан клубга ярим ҳимоячи Каземиро, вингер Антони, голкипер Андре Онана, ҳимоячи Лисандро Мартинес, ҳужумчиРасмус Хойлунд, ҳужумкор футболчи Мэйсон Маунт каби қимматбаҳо ўйинчилар трансфер қилинди.

Ёзда клуб раҳбарияти кутилмаганда Эрик тен Хаг билан ҳамкорликни 2026 йилгача узайтирганини маълум қилган эди.

Comments

You must be logged in to commet!