
“Манчестер Юнайтед” йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Премьер-Лиганинг 17 - турида “Манчестер Юнайтед” “Ноттингем Форест”ни 3:0 ҳисобида мағлуб қилди.
Ўйиннинг 19-дақиқасида Эриксеннинг бурчакдан берган пасини Маркус Рэшфорд голга айлантирди. Орадан 7 дақиқа ўтар-ўтмас Марсьяль ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Биринчи бўлим якунланишига 8 дақиқа қолганида Йейтес орадаги фарқни қисқартирганди. Аммо ВАР ушбу голни бекор қилди. 87-дақиқада захирадан тушган Фред ўйинга нуқта қўювчи 3-голни киритди.
Шу тариқа, “қизил иблислар” турнир жадвалида 5-ўринда қолди. “Ноттингем Форест” эса "хавфли зона"да бормоқда.
Фикрлар