“Манчестер Юнайтед” январда катта трансферни амалга оширади

  • 03 Oct 19:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти мавсум ўртасида таркибни кучайтириш учун “Барселона” плеймейкери Френки де Йонгни трансфер қилиш қилишни режалаштирмоқда.

Tecno

Аслида манчестерликлар янги бош мураббий Эрик тен Хаг талаби билан нидерландиялик ярим ҳимоячини ёзда олиб келмоқчи эди. Клублар ўзаро келишувга эришганига қарамай, Френки Каталонияни тарк этишдан бош тортди.

Шунга қарамай, Англия клуби қишда уни яна ўз сафига таклиф қилмоқчи.  Бироқ манчестерликларга футболчини кўндириш осон бўлмаслиги айтилмоқда.

Де Йонгнинг “Барселона” билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача тузилган. Унинг трансфери учун каталонияликлар 80 миллион евро атрофида пул талаб қилаётган эди.

Comments

You must be logged in to commet!