“Манчестер Юнайтед": Шу супертўпурарни олмасак бўлмайди

  • 12 ноябрь, 2022, 12:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг ёзда жамоага кўп гол ура оладиган ҳужумчи олишга қарор қилди.

Жорий мавсумда манчестерликлар Англия премьер-лигасида 13 та учрашувда жами 18 та тўп киритди. Бу “Фулхэм”, “Брайтон”, “Брентфорд”, “Лидс” ва “Лестер” каби жамоалар кўрсаткичидан ҳам паст натижа.

Шу боис, клуб раҳбарияти жамоага ўткир ҳужумчи керак, деган фикрни қўллаб-қувватламоқда.

Manchester Evening News нашрининг таъкидлашича, клуб мутасаддилари таркибни кучайтиришни январдан ёзга қолдирадиган бўлди. Асосий ҳужумчи позициясига улар “Наполи” вакили Виктор Осимхенни таклиф қилишни режалаштириб қўйган.

Нигериялик ёш ҳужумчи жорий мавсумда 13 та учрашувда тўққизта тўп киритиб, А Серия тўпурарлари пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!