“Манчестер Юнайтед” Роналдудан воз кечишга қарор қилди

  • 23 октябрь, 2022, 12:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти клубга тинмай муаммо келтираётган Криштиану Роналду билан ўзаро ҳамкорликни узайтирмайдиган бўлди.

Tecno

37 ёшли футболчининг манчестерликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Клуб хўжайинлари унга янги битим бермайди.

Роналду бу мавсум 12 та учрашувда қатнашиб, иккита тўп киритди.

Португалиялик юлдузнинг ўзи ҳам жамоадан тезроқ кетмоқчи. Мутахассисларнинг таъкидлашича, футболчи ва клуб ўртасидаги келишмовчиликлар шу тарзда давом этса, Роналду январдаёқ бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!