
"Манчестер Юнайтед" ўз юлдузи учун кўпроқ пул ҳоҳламоқда
"Манчестер Юнайтед" вингери Алехандро Гарначо ҳали ҳамон "Челси" нинг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда.
"Қизил иблислар" аргентиналик юлдуз учун 65 миллион евро талаб қилмоқда. "Челси" қишки трансферлар ойнасининг ўзидаёқ Гарначони сотиб олиши мумкин эди, лекин клублар ўзаро келиша олмади. Гарначо Энцо Маресканинг ғояларига ишонади ва ўз келажагини "Стемфорд Бридж"да кўрмоқда. Бироқ, манчестерликлар бош мураббийи Рубен Аморим зиддият юз берганига қарамай, Гарначони клуб ғояларига киритган ва мунтазам равишда асосий таркибда майдонга туширмоқда. Футболчининг манкуняликлар билан шартномаси 2028-йилгача мўлжалланган ва клуб уни арзонга қўйиб юбормоқчи эмас.
Бундан ташқари, вингерга "Наполи" клуби ҳам қишки трансферлар ойнасида жиддий қизиқиш билдирган эди. Аммо футболчи ва клуб шахсий шартнома бўйича келиша олмади ва трансфер амалга ошмади. Шунга қарамай, клуб ҳали футболчидан умидини узмаган ва ёзда яна бир бор уни қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради.
Маълумот ўрнида, Гарначо ушбу мавсумда жами 54 ўйинда майдонга тушиб, 11 гол ва 10 ассистни ўз номига ёздириб қўйди. Айни пайтда футболчининг Transfermarkt порталидаги нархи 45 миллион еврони ташкил этмоқда.
Фикрлар