
“Манчестер Юнайтед” ниҳоят Роналдуни сотишга қарор қилди
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бир шарт эвазига Криштиану Роналдуни бошқа клубга сотиб юборишга тайёрлигини билдирди, деб ёзмоқда ESPN журналистлари.
Манбанинг таъкидлашича, агар Англия премьер-лигасига дахли бўлмаган клуб португалиялик юлдузнинг сўнгги 12 ойга мўлжалланган шартномасини ўз зиммасига олса, клуб Роналдуни қўйиб юборади.
Роналду мазкур битим бўйича ҳафтасига 500 минг фунт маош олмоқда.
Криштианунинг ўзи ҳам Чемпионлар лигасида қатнашиш учун бошқа клубга ўтишни истаяпти. Даъвогарлар орасида “Бавария” ва “Челси” бор.
Фикрлар