“Манчестер Юнайтед” муаммоларни бартараф қиладиган футболчи топди

  • 08 Apr 10:37
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ральф Рангник “Манчестер Юнайтед” раҳбариятини ёзги трансферлар вақтида биринчи бўлиб, “Лейпциг” ярим ҳимоячиси Конрад Лаймерни олишга кўндирмоқчи.

Tecno

Германиялик мутахассис ўзи шахсан танийдиган бу ўйинчи манчестерликларнинг майдон марказидаги муаммоларини бартараф этишига ишонмоқда.

“Манчестер Юнайтед”нинг ҳозирги таркиби юксак мақсадлар сари курашишга қодир эмаслиги кўриниб қолди. Жамоа катта эҳтимол билан келаси йили Чемпионлар лигасида иштирок этолмайди.

Лаймер жорий мавсумда юқори сафида ўйин ўтказмоқда. У 25 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига бешта гол ва учта ассист расмийлаштирди.

Comments

You must be logged in to commet!