“Манчестер Юнайтед” катта трансфердан воз кечди

  • 28 ноябрь, 2022, 20:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия терма жамоаси ва “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемни европанинг деярли барча гранд клублари нишонга олган эди.

Tecno

Лекин 19 ёшли футболчи учун дортмундликлар 150 миллион евро талаб қилаётгани сабабли харидорлар сафи тобора камайиб бормоқда.

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг шахсан англиялик ярим ҳимоячини ўз жамоасида кутаётган эди. Лекин клуб раҳбарияти бу ўйинчи учун курашмасликка қарор қилган.

Шу тариқа, Беллингемни ўз сафига чорлаётган учта жиддий клуб қолди. Булар “Лиерпуль”, “Манчестер Сити” ва “ Реал”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!