“Манчестер Юнайтед” ҳеч ким кутмаган мураббийни олиб келмоқчи

  • 26 Sep 12:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”нинг нидерландиялик бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоани қабул қилиб олганидан бери барқарорликни таъминлай олмаяпти.

Tecno

Гарчи ёзда клуб раҳбарияти тажрибали мутахассис билан шартномани узайтирган бўлса-да, мавсум бошидаги мағлубиятлар ва кутилмаган очко йўқотишлар Эрик тен Хагнинг курсисини қимирлатиб қўйди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, “Манчестер Юнайтед” хўжайинлари жамоага “Интер” бош мураббийи Симоне Индзагини таклиф қилишни режалаштира бошлади.

Италиялик мутахассис катта жамоаларни бошқара олиш, ҳар қандай мусобақада натижа кўрсатиш қобилияти билан “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти эътиборини тортмоқда.

Экспертлар бу трансферни амалга ошириш ўта мураккаб эканини таъкидламоқда. “Манчестер Юнайтед” хўжайинлари эса Симоне Индзаги масаласини келаси ёз ҳал қилишни мўлжаллаяпти. 

Comments

You must be logged in to commet!