
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин
"Манчестер Юнайтед" таянч ярим ҳимоячиси Каземиро фаолиятини "Рома"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Sky Sport Italia" хабар бермоқда.
Манбага кўра, "қизил иблислар" бразилиялик футболчини Италия клубига жорий мавсум охиригача ижарага беришга тайёр. Таъкидланишича, "Манчестер Юнайтед" 32 ёшли футболчининг тўлиқ трансферини амалга оширишни истайди, аммо ҳозирча "Рома" билан бундай музокаралар олиб борилмаган.
Жорий мавсумда Каземиро барча турнирлар доирасида 22 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди. Футболчининг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган. "Transfermarkt" порталидаги маълумотларга кўра, футболчининг нархи 12 миллион еврони ташкил этади.
Фикрлар