“Манчестер Юнайтед” бир трансфер билан ёзги бозорни “портлатади”

  • 12 декабрь, 2024, 14:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед” келаси мавсум олдидан таркибини юқори мақсадлар сари курашадиган даражада кучайтиришга қарор қилди.

Манчестерликлар бу йўлда катта трансферни амалга оширмоқчи. Улар жамоага “Тоттенхэм” билан шартномаси якунланаётган кореялик ҳужумчи Сон Хён Минни олиб келишни режа қолган.

Рубен Аморим жамоанинг олдинги чизиғида Сон Хён Мин, Бруну Фернандеш ва Маркус Рэшфорд ҳужум учлиги тўп тепишини истаяпти.

Сон Хён Мин Германиянинг “Гамбург” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Бу жамоадан кейин “Байер”да ҳам ўйнаган ва “Тоттенхэм” уни 2015 йили 30 миллион евро эвазига ўз трансфер қилган.

32 ёшли футболчи ҳозирга қадар клублар миқёсида 620 дан кўп учрашувда қатнашиб, 231 та гол ва 102 та ассист қайд этган. Жанубий Корея терма жамоаси сафида 131 та ўйинда 51 та гол муаллифи бўлган.

Ўз навбатиди, “Тоттенхэм” ҳам ўз сардори қўлдан чиқармоқчи эмас. Улар Сонни келишувни автоматик тарзда яна бир мавсумга узайтиришга кўндирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!