"Манчестер Юнайтед" "Бавария" ҳимоячисига кўз олайтирмоқда

  • 26 октябрь, 2024, 18:41
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби "Бавария" ҳимоячиси ҳисобланган Альфонсо Дэвисни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Эрик тен Хаг ҳимояда рақобатни хоҳлаётгани сабаб канадалик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Люк Шоу сўнгги мавсумларда жароҳатга мойиллиги сабаб "қизил иблислар" мураббийи унга кам ишонч билдирмоқда. МЮ мавсум бошида Дэвисдан ташқари "Челси" ҳимоячиси Бен Чилвеллга ҳам катта қизиқиш билдирган эди.

Tecno

Альфонсони эса Мадриднинг "Реал" клуби бир неча мавсумдан бери ўз таркибига олиб келиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, Дэвис немис клуби сафида 205 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 32 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг ҳозирги Трансфермарктдаги нархи 50 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!